30 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон муносабатларининг долзарб масалалари, ўз ишини бошлаётган «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши кун тартиби, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)