Франция шарқида ташландиқ LADA автосалони топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентликка кўра, Facebook’даги «Автомобиль тарихи портали» гуруҳида Илья Карасёв Макон шаҳри яқинидаги собиқ дилерлик маркази фотоларини жойлаштирди.
«Ичкари ва ташқарида Россия автосаноатининг ташлаб кетилган ва ҳеч кимга кераксиз моделлари занглаб ётибди. Автосалон 90-йиллардан бери ишламаётган бўлса керак», — дея қайд этган фойдаланувчи.
«АвтоВАЗ» маҳсулотларининг Францияга экспорти 2008 йилда тўхтатилган. Ҳозирда уларни Германия, Венгрия ва Словакияда харид қилиш мумкин.
Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг биринчи чорагида Европада 1142 та LADA автомобили сотилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)