Эстония табиий фанлар университети, Турку университети ҳамда Сан-Паулу университети олимлари Жанубий ва Марказий Америкада искабтопарларнинг шу пайтгача номаълум турларини аниқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Колумбия ва Коста-Рикадан аниқланган искабтопарларнинг беш янги тури ZooKeys илмий журналида чоп этилган мақолада тавсифланди.
Булар 2 миллиметр бўйга эга кичик искабтопарлардир. Улар тропик ёмғирли ўрмонда истиқомат қилади, маҳаллий иссиқ ва нам иқлим туфайли уларнинг популяцияси жуда каттадир.
Бу искабтопарлар одамларнинг ҳам, бошқа жониворларнинг ҳам қонини ичмайди, хасталиклар тарқатмайди, маълум қилди мақола муаллифларидан бири — Табиий фанлар университети катта илмий ходими Олави Курина.
Шу билан бирга, уларнинг личинкалари чириётган органик моддалар билан озиқланиб, редуцент сифатида муҳим рол ўйнайди.
Изоҳ (0)