АҚШ президенти маъмурияти Саудия Арабистони ва Исроил билан Дональд Трампнинг ушбу мамлакатларга ташриф буюриш имкониятини ишлаб чиқмоқда. Трамп Reuters агентлигига ташрифлар муддати май ойининг иккинчи ярми эканлигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ўтган ҳафта Саудия Арабистони, Миср, Исроил, Қатар ва Жибутига ташриф буюрди. Ар-Риёддаги матбуот анжуманида мудофаа вазири АҚШ президенти Трамп яқин вақт ичида Ар-Риёдга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди.
Февраль ойида Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш учун янада йирикроқ битимга эришиш истиқболларини муҳокама этаётганини маълум қилган эди.
Нетаньяху АҚШ президентини Исроилга ташриф буюришга таклиф қилди. MSNBC телеканалига берган интервьюсида вазирлар маҳкамаси раҳбари Трампнинг жавоби ҳақида маълумот бермаса-да, Оқ уй раҳбари таклифни қабул қилишига ишонч билдирди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)