ИШИД билан кураш унинг аламли мағлубияти билан якунланиши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Якун албатта бўлади. Ва у аламли мағлубият бўлиши керак. Террорчиларнинг куни битди. Акс ҳолда оғир бўлади», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Трамп ИШИД билан курашни қай тариқа муваффақиятли якунлашни режалаштираётганига ойдинлик киритмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)