«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 7 августдан «Ҳаж—2017» дастури доирасида қатновларни бажаришни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик «Катта ҳаж» амалини бажаришни истаган зиёратчилар Boeing 767 самолётларида Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етказилади.
2017 йилги дастур доирасида «Тошкент—Мадина—Тошкент» йўналиши бўйича 33 та қатнов бажариш, 7200 зиёратчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)