Халқ депутатлари Гулистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Абдуманнон Ҳусанбоев туман ҳокими вазифасидан озод этилган.
Депутатлар туман ҳокими вазифасини бажаришни вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдумавлон Ибодуллаев зиммасига юклаган.
Хабар беришларича, сессияда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб, сўзга чиққан.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)