• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳридаги бузилаётган гаражлар: муаммога қандай ечим бор?

    Шу кунларда Тошкент шаҳрида якка тартибдаги гаражларни бузиш ҳаракатлари кетмоқда. Шаҳар маъмурияти бу ҳаракатларни пойтахтда янада кенг кўламда давом эттирилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари, автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш чора-тадбирлари билан изоҳламоқда, деб ёзади «Biznes-daily.uz».

    Фото: Мария Глазирина / Facebook

    Фото: Мария Глазирина / Facebook

    Гаражлар бузилишидан норози бўлаётганлар ҳам, бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам кўп. Бундан эса мазкур масала чуқур ўйланган, фуқаролар манфаатини кўзлаш баробарида уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш асосида ҳал этилиши керак, деган мулоҳаза келиб чиқади.

    Шартномада нима дейилган?

    Аввало, гаражларни қуриш ва уларни бузишнинг қонуний асосларига тўхталиб ўтсак. Якка тартибдаги гаражлар халқ орасида гаражлар бошқармаси сифатида маълум бўлган тегишли маъмурий орган билан фуқаро ўртасида имзоланган шартнома асосида қурилади. Бу шартнома бир йил муддатга тузилади ва ҳар йили белгиланган тартибда узайтирилиб борилиши мумкин.

    Шартномага кўра, гараж қуриш учун жой ҳудуд ҳокимлиги қарори асосида вақтинчалик эгаллаш шарти билан берилади. Шунингдек, гараж эгаси ҳокимлик ёки гараж бошқармасининг биринчи талаби биланоқ гаражни ўз ҳисобидан олиб ташлаши ёки, бошқа жой мавжуд бўлганда, уни кўчириши шарт.

    Гараж эгасига гараждан фақат автотранспорт воситасини сақлаш мақсадида фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, атрофининг тозалиги ва ободончилигини таъминлаш масъулияти юкланган.

    Шартнома ижроси бўйича келишмовчиликлар юзага келганда улар ўзаро музокаралар йўли билан ёки суд тартибида ҳал этилиши белгиланган.

    Юзага чиққан муаммолар

    Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар атрофида тартиб билан қурилган гаражларни ҳам, тартибсиз равишда, ҳатто муҳандислик-коммуникация тармоқлари устида бунёд этилганларини ҳам кўриш мумкин.

    Шаҳар ҳокимлигининг расмий тарқатилган маълумотларига кўра, Тошкентда шаҳарсозлик ва санитария, ёнғин хавфсизлиги ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бермайдиган, тартибсиз жойлаштирилган темир-бетон гаражлар жами 25,63 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, уларда 8470 автомобилни жойлаштириш имконияти мавжуд. Улар орасида қоғоз, пластмасса идиш каби турли иккиламчи чиқиндиларни, маиший жиҳозларни, ҳар хил буюм ва ашёларни сақлашда фойдаланилаётганлари ҳам кўп. Шунинг учун якка тартибда қурилган аксарият темир-бетон гаражлар атрофининг ободончилиги тўғрисида ижобий фикр билдириш қийин. Бундай манзаралар эса юқорида эслатиб ўтилган шартнома шартларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

    Масаланинг яна бир томони бор. Гаражлар тартибсиз қурилгани боис кўп қаватли уйлар жойлашган баъзи ҳудудларда болалар ўйнаши учун майдончалар умуман йўқ ёки анча кичик. Аҳолининг гаражлар бузилишини маъқуллаётган қатлами айнан шу муаммо ижобий ечим топишидан умидвор бўлаётганлардир.

    Сўнгги уч йилда Тошкентда автомобиллар сони 19 фоизга ошди. Натижада гаражи йўқ автомобиль эгаларининг ўз транспорт воситасини кўп қаватли уйлар олдига, белгиланмаган жойларга қўйиши ҳолатлари кўпайди. Бу эса муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, тез ёрдам ёки ўт ўчириш машиналарининг йўли тўсилиб қолмоқда, қаровсиз автомобиллар билан боғлиқ ўғирликлар содир бўлмоқда.

    Таклиф этилаётган ечим

    Тошкентда автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017—2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуи лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда маълум қилган масъулларнинг айтишича, даҳа ва маҳаллалар ичидаги санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган темир-бетон гаражлар ўрнига замонавий кўп қаватли паркинг ва очиқ турдаги автотураргоҳлар барпо этиш таклиф этиляпти.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Паркинглар икки, уч ва олти қаватли қилиб қурилади. 2 қаватли автотураргоҳда 80 та, 3 қаватли автотураргоҳда 144 та ҳамда 6 қаватли автотураргоҳда 480 ёки 532 та енгил автомототранспорт воситаси учун жой бўлади.

    Шунингдек, пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси жойлашган кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш режаси ҳам мавжуд. Бундан ташқари, автомобиллар кўп тўпланиши табиий бўлган тўйхоналар, бозорлар, йирик савдо марказларида муаммони ҳал этишнинг турли ечимлари ишлаб чиқилган.

    Ҳозир бу лойиҳа аҳоли фикрини, таклиф ва тавсияларини инобатга олиш мақсадида оммавий муҳокамага қўйилган бўлиб, шундан кейингина якуний кўринишга келтирилган ҳолда қабул қилинади.

    Қонунчиликдаги асослар

    Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишнинг тартиби тўғрисидаги низом мавжуд. Унда олиб ташланадиган гаражлар ўрнига барпо этиладиган, автотранспорт воситаларини вақтинча ҳамда доимий сақлаш учун автомобиллар тўхташ жойларини тутиб туришга доир талаблар кўрсатилган.

    Низомга кўра, автомототранспорт воситалари эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган тақдирда уларга автомобиль воситаларини доимий сақлаш бўйича уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул бириктирилган жой берилади. Автомототранспорт воситаларининг эгаларига доимий бириктирилган вақтинча сақлаш жойларида автомототранспорт воситаси эгасининг уй манзили ва автомототранспорт воситасининг давлат тартиб рақами ёзилган лавҳа (табличка) ўрнатилган бўлиши керак.

    Кўпчиликни янги қуриладиган автотураргоҳлар хизматлари учун белгиланадиган ҳақ масаласи қизиқтиради. Низомда автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов автотураргоҳ эгаси бўлган юридик шахс томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Лекин бу тўлов халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) кенгаши томонидан хизматларнинг ушбу тури учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан юқори бўлмаган тарифлар бўйича амалга оширилади.

    Мулоҳаза ўрнида

    Гаражи бузилаётганларнинг норозилигига сабаб бор, албатта. Улар нафақат кўнгли хотиржам ҳолда машинасини қўядиган жойидан, балки турли асбоб-ускуналарини, рўзғорда ишлатиш зарурати кам ёки умуман йўқ бўлган ашёларини сақлайдиган «омбор»идан ҳам айрилади. Аммо гап умум манфаатини кўзлайдиган ободонлаштириш, йиллар давомида йиғилиб келаётган муаммо ечимини топиш, соҳани тартибга солиш ҳақида борар экан, демократик, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида масалани ҳал этиш йўлларини қидириш масъулияти келиб чиқишини эсдан чиқармаслик керак.

    Қолаверса, чиқарилган қандайдир буйруқни пеш қилиб, «буз-буз»га берилиб, муаммони янада чуқурлаштириш ярамайди. Чунки биз бир неча йилча олдин ана шундай бошбошдоқликка дуч келган эдик. Айрим жойларда шоша-пиша бузиб ташланган гаражлар ўрни вайрона, чиқиндихонага айланганди.

    Тажрибадан келиб чиқиб, гаражларни бузиш масаласида шошма-шошарликка йўл қўймаслик, муаммолар ечимини топишда аҳолининг фикрини ўрганиш ва ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    27.04.2017, 18:38   Изоҳ (0)   23809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда барпо этилаётган Шароф Рашидов хиёбони билан танишди. Хиёбон 2017 йил ноябрида очилади

    27.04.2017, 18:34

    Жиззахда 5—7 қаватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади

    27.04.2017, 18:27

    Жиззах шаҳрида Темирйўлчилар ва Тошкент кўчаларини туташтирувчи янги йўл қурилади, Ўзбекистон кўчаси кенгайтирилади

    27.04.2017, 18:17

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни кўздан кечирди

    27.04.2017, 18:05

    Самарқандда «Мева-сабзавот маҳсулоти экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш» мавзусидаги минтақавий форум ўз ишини бошлади

    27.04.2017, 16:56

    Абдулазиз Комилов Швейцария элчиси билан учрашди

    27.04.2017, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    Лайфстайл | 28 июн, 11:40

    Музли ванна, медитация ва Ayurve’da: машҳурлар тонгни қандай бошлайди?

    Шоу-бизнес | 28 июн, 11:35

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.