Жиззах вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбонини барпо этиш лойиҳалари ҳам намойиш этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18 ноябрда Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш, у киши туғилиб ўсган Жиззах заминида ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини билдирган эди.
Бу ташаббуснинг ижобати сифатида Жиззах тумани Шароф Рашидов тумани деб номланди. 2017 йил 27 март куни Ўзбекистон Президентининг «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
«Бугунги кунда бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда», — деб ёзади ЎзА. Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов хиёбони барпо этилмоқда. Бу ерда Шароф Рашидов ҳайкали ўрнатилиб, атрофида боғ яратилади. Ушбу хиёбон шу йил ноябрь ойида очилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)