25 апрель, сешанба куни Қозоғистоннинг Форт-Шевченко ҳудудидаги қирғоқни кўздан кечириш чоғида 243 та ўлик тюлень аниқланди. Бу ҳақда Манғистов ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами инспекцияси раҳбари ўринбосари Қувонгали Ашахов маълум қилди, дея хабар беради Kazakhstan Today.
«Катта тюленлар нима учун ҳалок бўлгани сабабларини ҳозирча айта олмайман. Ақтов экология ва ветеринар станцияси департаменти вакиллари ҳаво ва сув намуналарини олди. Агар имконияти туғилса, ўлик тюленлар тўқималари намуналари ҳам олинади», — дея таъкидлади Қувонгали Ашахов.
Мустақил экологлар ва Манғистов вилояти балиқ хўжалиги бўлими мутахассисларига кўра, жониворларнинг ҳалокатига браконьерлар тўрлари, музёрарлар ёки табиий ўлим сабаб бўлиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)