АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга давлат қуролли кучларининг Сурия ва Ироққа жойлаштирилган контингенти сонига қўйилган чекловларни ўзгартириш ваколатини берди. Бу ҳақда Reuters АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аммо уларнинг маълумотларига кўра, шу пайтгача ҳеч қандай ўзгаришлар қилинмаган. Агентликнинг мудофаа идорасидаги манбалари таъкидлашича, АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги стратегияси ҳамон маҳаллий кучларни ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу тактика, деб ёзади Reuters, АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг йирик контингентини минтақага жойлаштириш зарурияти олдини олди.
Айни пайтда, расмий маълумотларга кўра, Ироқда 5262, Сурияда эса 503 нафар америкалик ҳарбий хизматчи бор. Трампнинг қарори америкалик ҳарбий бошлиқларнинг жойлардаги ваколатларини кенгайтиришда яна бир қадам бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)