Американинг Корея ярим оролига жойлаштирилган Carl Vinson авианосецидан учирилган бомбардимончи-қирувчи самолётлар КХДР ҳудудига тахминан икки соатда етиб боришга қодир. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги бошлиғи Харри Харрис маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, Carl Vinson бошчилигидаги авианосец зарбдор гуруҳи «бугунги кунда Окинавадан шарқроқда Филиппин денгизида турибди» ва «Шимолий Корея, шундай буйруқ бериладиган бўлса, етиб бориладиган жойда».
Ҳарбий бошлиқ ушбу гуруҳ самолётлари КХДРгача етиб бориши учун тахминан икки соат зарур бўлишини айтди. Шу билан бирга, адмирал ушбу қирувчилар Carl Vinson авианосеци бортига қайтиб келиши учун ҳавода қўшимча ёқилғи билан тўлдирилиши керак бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)