Курдистон ишчи партияси радикал гуруҳининг жанговар қаноти — HPG Туркия шарқида аскарларга уюштирилган икки янги ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Битлис вилоятида амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 12 ҳарбий ҳалок бўлган эди, деб хабар беради «РИА Новости».
25 апрель куни HPG’нинг аёллар бўлими — YJA-Star партизанлари Шайх Жума деган жойдаги ҳарбий лагерни ракеталардан ўққа тутган. Бунинг оқибатида ўн нафар туркиялик аскар ҳалок бўлган.
Эртасига партизанлар Хизан туманида қурилиш учун дарахт кесаётган аскарларни ўққа тутган. Икки нафар аскар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)