• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Киевга ҳужумида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди (видео)

    Россия Украина пойтахти Киевга 31 июль куни ракета ва дронлар билан йирик ҳужум уюштирди. Оқибатда ҳалок бўлганлар сони бугунгача 31 нафарга етгани маълум қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

    Foto: Euronews
    Фото: Euronews

    Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Украина пойтахтининг бир қанча ҳудудларига берилган зарба қурбонлари орасида 5 нафар бола, жумладан, 2 ёшли бола ҳам бор. Яна 159 киши, жумладан 16 бола жароҳатланган. Мамлакат президенти Владимир Зеленский ушбу ҳужумни “қабиҳлик”ка йўйиб, бу Россияга нисбатан босимни кучайтириш ва янги санкциялар жорий этиш заруратини оширишини таъкидлаган.

    “Июль ойининг ўзида Россия Украинага қарши 5 100 дан ортиқ ҳаво бомбасидан, 3 800 дан ортиқ ‘Shahed’ дронидан ва 260 га яқин ракетадан — улардан 128 таси баллистик — фойдаланди. Буни фақат АҚШ, Европа ва бошқа халқаро кучларнинг биргаликдаги ҳаракатлари тўхтата олади”, деди Зеленский.

    Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, 31 июлга ўтар кечаси Россия томонидан 309 та дрон ва 8 та ракета учирилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уларнинг аксариятини уриб туширишга муваффақ бўлган, бироқ Киев шаҳри бир нечта қанотли ракеталар зарбасига учраган.

    Foto:
    Фото: ҳттпс://т.ме/V_Zelenskiy_official

    Киевдаги 9 қаватли турар жой биносининг катта қисми қулаб тушган. Вафот этганлар орасида юқори лавозимли полиция лейтенанти Лилия Степанчук ҳам борлиги маълум қилинган. Свиатошинский ва Соломянский ҳудудлари энг кўп зарар кўргани айтилмоқда. Ҳужум оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шифохона ва олий ўқув юрти бинолари ҳам зарар кўрган. Камида 37 киши ўз уйидан айрилган.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Россия раҳбари Путиндан Украинага ўт очишни тўхтатишишини бир неча бор талаб қилганига қарамай, Москва ҳамон ҳужумларни тўхтатгани йўқ. 

    Трамп 29 июль куни Москвадан тинчлик сулҳига эришишини сўраб, унга 10-12 кун муддат берган. Ундан олдинроқ эса бу муҳлат 50 кунни ташкил этарди. АҚШ раҳбари агар Путин Украинага қарши кенг кўламли урушни ҳеч бўлмаганда вақтинча тўхтатишга рози бўлмаса, мамлакатга нисбатан янада оғирроқ санкциялар қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

    1 август, 15:40   Изоҳ (0)   1766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#ҳужум#ҳалок бўлди#Киев#ракета

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.