Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шаҳарнинг Темирйўлчилар ва Тошкент кўчаларини туташтирувчи 900 метрли янги кўчанинг икки томонида 5—7 қаватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади. Мустақиллик кўчасида ҳам 7 қаватли турар жойлар қурилади.

Президентга, шунингдек, Жиззах вилояти туманлари марказларида бунёд этиладиган 4 қаватли арзон уй-жойлар лойиҳаси ҳам тақдим этилди.

«Давлатимиз раҳбари бу кўча ва янги уйлар шаҳар қиёфасини ўзгартириш, аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади», — дейилади ЎзА ахборотида.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди