Европа Иттифоқи Яманга гуманитар ва иқтисодий кўмак сифатида 116 миллион еврога тенг пул ажратади. Бу ҳақда Европа комиссиясининг матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ёрдам пакети 46 миллион евролик шошилинч гуманитар кўмак ҳамда мамлакатни 2017 йилда иқтисодий томондан қайта тиклаш учун мўлжалланган 70 миллион еврони ўз ичига олади», — дейилади Еврокомиссия ахборотида.
Еврокомиссия Европа Иттифоқи Ямандаги вазиятга дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз деб қараётганини қайд этди. Комиссиянинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатнинг 70 фоиз аҳолиси гуманитар ёрдамга муҳтож.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)