Бола кўтарган оққўрғонлик Роза Хўжаева Ўзбекистон Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг Яшнобод туманидаги қабулига уй-жой билан боғлиқ масала билан келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Роза Хўжаева Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиб, янги қурилаётган уйлардан квартира сотиб олиш истагида эканлигини айтди.
«Лекин унинг арзи қонун талабига тўғри келмаслиги, ҳеч ким қонунларни четлаб ўтолмаслиги тушунтирилди», - дейилади ЎзА хабарида.
Бу аёлга Тошкент вилоятида намунавий лойиҳа асосида қурилаётган уй-жойлардан олишга, ўзи доимий рўйхатда турадиган жойдан иш топиб беришга кўмаклашиладиган бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)