АҚШ президенти Дональд Трамп аёлларга нисбатан илиқ фикрда бўлиб, у аёллар ҳам эркаклар сингари яхши ишлаши мумкинлигини билади. Бу ҳақда президентнинг қизи Иванка Трамп ҳамда унинг норасмий ёрдамчиси Берлинда ташкил этилган «Аёллар йигирматалиги»да маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Иванка Трамп «Руҳлантирадиган аёллар: аёллар тадбиркорлигини ошириш» мавзусидаги давра суҳбатида отасининг унга берган тарбияси ҳақида тўхталиб ўтди.
Отам хусусий соҳада ишлаган вақтида аёллар ҳақида илиқ фикрда бўлган. У аёллар ҳам эркаклар сингари яхши ишлаши мумкинлигини билган.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!«Биринчи рақамли қиз» сифатида айтишим мумкинки, у мени ҳам ҳеч нарса ва ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, хоҳлаган барча нарсамга эриша оладиган қилиб тарбиялаган. Мен ўзим истаган йўлда бора олардим. Бу осон эмасди, у бизга шундай шароитни яратиб берди. У, масалан, мен билан акамни ажратмаган. Биз буларни у тадбиркор бўлганида кўрганмиз ва сизлар ҳам буни у президентлигида кўрасизлар.
Иванка Трамп
Изоҳ (0)