Афғонистон шимолида ИШИД ва «Толибон» радикал гуруҳларининг ўзаро тўқнашуви чоғида 91 жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Khaama Press’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, «Толибон» томонидан 76 жангари, ИШИД томонидан эса 15 нафар жангари ўлдирилган.
Жузжон вилояти ҳокимининг вакили тўқнашувлар 25 апрель куни Дарзоб туманида бошланганини таъкидлаб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)