Туркия полицияси 25 апрель, сешанбага ўтар кечаси Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО ташкилоти билан алоқаларда гумон қилинган 803 кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NTV телеканалига кўра, ҳибсга олинганларнинг аксарияти полиция ходимларидир.
Тунги пайт бошланган рейдлар Туркиянинг 81 вилоятидан 54 тасида бўлиб ўтди. Гумонланувчиларнинг уйлари ва офисларида бўлиб ўтган тинтувларда 8,5 минг полициячи иштирок этди.
Рейдларга вилоятлардаги хавфсизлик бошқармалари жалб этилгани ва қўлга олишлар мамлакатнинг барча ҳудудида давом эттирилиши мумкинлиги билдирилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)