Америкалик хонанда Рианна ўзининг Instagram’даги саҳифасида ўз танасига Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг боши фотомонтаж қилинган тўртта суратни жойлади. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.
Қайта ишланган суратлар 23 апрель, якшанба куни эълон қилинган. Бу орқали қўшиқчи 21 апрель куни 91 ёшга тўлган қироличани табриклагани билдирилмоқда. Дам олиш кунлари ҳар бир сурат 70 мингдан 800 минггача лайк йиғган.
Суратларга қолдирилган изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Рианнани қироличага ҳурматсизликда айблаб, уни танқид қилди. Баъзи фойдаланувчилар унинг суратлари беўхшов ва ноўрин эканлигини ҳамда бунинг учун у уялиши кераклигини таъкидлади.
Кўпчилик Рианнага бу тажрибани бошқа такрорламасликни ва саҳифасига ўз суратларинигина жойлашни маслаҳат берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)