2017 йил 19 апрель куни Android қурилмалари учун дастурлар дўконларидан энг йириги бўлган Google Play’да тузувчи Акбар Ҳолмуродовнинг Инглизча–ўзбекча ва Ўзбекча-инглизча луғатининг янгиланган нашри чиқди.
Ҳозирги янгиланган нашрга 15 мингдан ортиқ сўз ва ибора қўшилган, шундай қилиб у 60 мингдан ортиқ луғавий мақолаларни ўз ичига олади. Ушбу луғат ҳозирги кунда Android қурилмалари учун мўлжалланган энг мукаммал луғат ҳисобланади. Унда берилган ўзбекча иборалар ва мақолларнинг кўплиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Луғатнинг қоғозли нашри илк бор 2005 йилда Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида қаттиқ кўк муқовада чоп этилган эди. Луғат 2014 йилда Google Play’га жойлаштирилган. Тузувчининг айтишича, энди сўзлар базаси мунтазам равишда янгиланиб боради ва натижада янада мукаммаллашиб боради.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, луғат мутлақо бепул, ҳажми катта эмас ва фойдаланишга жуда қулай. У инглиз тилини ўрганувчилар, ўқитувчилар, таржимонлар ва туристлар учун фойдали восита бўлади.
Луғатни мазкур ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)