Ўзбекистон Марказий банки интернет-нашрлари томонидан маълум қилинган тижорат банкларининг импорт шартномалари бўйича тўловларни амалга ошириш, шунингдек, маҳсулотлар импорт қилиниши тўхтатилганлиги ҳақида хабарни рад этди, деб хабар берди «Газета.uz».
«Марказий банк расмий равишда шуни маълум қиладики, етказиб бериладиган импорт маҳсулотлар шартномалари бўйича (иш ва хизмат) ҳисоб-китобни вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширмоқда. Уларнинг тўхтатилгани ҳақида тарқалган хабар мутлақо ҳақиқатга мос келмайди», — дейилди Марказий банк баёнотида.
«Мамлакат тижорат банклари бундан кейин ҳам ўз мижозларини чет эллик ҳамкорлари олдидаги мажбуриятини бажаришида имкони борича кўмаклашишда давом этади», — дея таъкидланди баёнотда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)