АҚШ Давлат департаменти ЕХҲТнинг Донбассдаги Махсус мониторинг миссияси таркибига кирган америкаликнинг ҳалок бўлганлигидан шокка тушган ва қайғурмоқда. Бу ҳақда бошқарма сайтида чоп этилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
АҚШ фуқароси 23 апрель куни ЕХҲТ Махсус мониторинг миссияси автомобилининг портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Портлаш чоғида, шунингдек, Германия ва Чехия фуқаролари ҳам жабрланган.
«Қўшма Штатлар ЕХҲТга ўз вақтида тўлиқ ва шаффоф суриштирув ўтказиш имконини бериш учун Россияни сепаратистларга ўз таъсирини қўллашга чақиради», — дейилади хабарда.
Давлат департаменти, шунингдек, Россияни Украина шарқида тинчлик йўлидаги биринчи қадамни қўйиш учун Донбасс кўнгилли аскарларига таъсир кўрсатишга чақирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)