Руминиянинг ғарбий қисмида 13 ва 14 ёшли икки ўсмир қор кўчкиси қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 22 апрель, шанба куни «Ретезат» миллий парки тоғларида рўй берди.
Мамлакат фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Райед Арафатга кўра, кўчки остида қолган ўсмирларнинг жасади қор остидан чиқариб олинди. Гуруҳнинг бошқа уч нафар аъзоси жабрланмаган.
Маҳаллий расмийлар кўчки хавфи ҳақида огоҳлантирилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)