Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига ташрифидан сўнг туманнинг тўрт раҳбари ишдан кетди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
2014 йилдан бери туманга ҳокимлик қилиб келаётган Баҳодир Ғоибназаров 21 апрель, жума куни лавозимидан озод этилган.
Президент, шунингдек, туман ички ишлар бўлими бошлиғи — подполковник Равшан Султонхўжаевни ҳам лавозимидан четлатган. Унинг вазифасини биринчи ўринбосар Баҳодир Юсуфжонов бажариб турибди.
Бундан ташқари, туман прокурори ва Олмазор тумани солиқ хизмати раҳбари ҳам ишдан олинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)