«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент—Самара—Тошкент йўналишидаги парвозларга эҳтиёж ортганлиги сабабли қўшимча қатновларни жорий этади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар замонавий A320 ҳаво кемаларида 2, 16, 30 июль ва 27 август кунлари амалга оширилади.
Самолёт Тошкентдан соат 9:10 да учиб, Самарага 11:30 да қўнади. Самарадан эса 13:30 да парвоз қилиб, Тошкентга 17:35 да етиб келади.
Парвозлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
Изоҳ (0)