Ўзбекистон Олий суди раиси Шоюнус Ғозиев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди, деб хабар беради ЎзА.
Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхонаси ва Қарши санъат коллежида ташкил этилган сайёр қабулларда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят жиноят, хўжалик, фуқаролик суди раислари ва судьялари, Қарши шаҳридаги маҳаллалар раислари, уларнинг маслаҳатчилари, тадбиркорлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоятдаги Ўзбекистон Президентининг Халқ қабулхоналарига мурожаат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ариза ва шикояти ўз вақтида холисона кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Ўтган давр мобайнида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига келиб тушган 5179 мурожаатнинг 137 таси суд амалиёти билан боғлиқдир.
Сайёр қабулда Қарши шаҳридаги фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, кексалар, хотин-қизлар томонидан уларнинг яқинлари ва ўзлари устидан чиқарилган суд ҳукмларидан норозилиги бўйича Президент Виртуал қабулхонаси ва жойлардаги Халқ қабулхоналарига қилган ёзма ва оғзаки мурожаатлари тингланди, қайта кўриб чиқиш учун қабул қилинди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)