Жануби-Шарқий Осиёдаги Сулавеси денгизида Carl Vinson авиаташувчисининг F/A-18E қирувчи-бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 7-флоти хабарномасига асосланиб, «Коммерсант.ru» ёзмоқда.
Воқеа 2-палуба эскадрильяси таркибига кирувчи F/A-18E Carl Vinson’га яқинлашаётган пайтда рўй берди. Учувчи катапультадан муваффақиятли фойдаланиб, денгизга тушди, уни авиаташувчининг қутқарув вертолёти денгиздан олиб чиқди. Учувчида жиддий жароҳатлар йўқлиги айтилмоқда.
АҚШ Корея қирғоқларига уч авиаташувчи йўллагани илгарироқ маълум бўлган эди. Carl Vinson бошқа бир гуруҳ кемалар билан бирга 25 апрель куни Корея ярим ороли соҳилларига етиб келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)