• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Компаниялар ва хўжалик бирлашмалари асоссиз импорт учун қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 апрель куни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, шунингдек, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Йиғилишда тайёр маҳсулотлар турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш доирасида қиймати 5,5 миллиард доллардан ортиқ 2,8 мингдан кўпроқ маҳаллийлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилгани, илгари хориждан олиб келинган 4,8 мингдан зиёд янги маҳсулотлар турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани таъкидланди. Натижада кейинги беш йилда импорт ҳажми 752 миллион долларга, жумладан, 2016 йилда 286 миллион долларга камайди.

    Бироқ импорт ўрнини босадиган маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилаётганига қарамасдан, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари импорт ҳажмининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймоқда. Бу мамлакатимиз иқтисодиёти учун ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин бўлган валюта маблағларидан самарасиз фойдаланишга олиб келмоқда.

    «Ўзбекэнерго», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятлари, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни корхоналарида 2016 йилда импорт ҳажми сезиларли равишда ошган. Қатор компаниялар ва хўжалик бирлашмалари, жумладан, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзқурилишматериаллари» ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари, «Ўзелтехсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларнинг хориждан олиб келинишига йўл қўйган. Шу билан бирга, айрим корхоналар томонидан хориждан уларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган маҳсулотлар ҳам сотиб олинган.

    Қайд этилган компаниялар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари импорт ҳажми, айниқса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни хориждан олиб келиш ҳажмининг ўсиши, шунингдек, асоссиз импорт учун валюта ресурсларини жалб қилгани учун уларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши, ҳатто, эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига импортни мақбуллаштириш ва қисқартириш, шунингдек, улар назорат қиладиган ташкилот ҳамда корхоналарнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиши бўйича шахсан жавоб бериши тўғрисидаги масала юкланди.

    Йиғилиш давомида Давлат божхона қўмитасига импорт қилувчи корхоналар фаолиятининг импорт тури ва номенклатурасига мувофиқлиги устидан доимий қатъий назорат ўрнатиш ва фаолиятига хос бўлмаган товарлар олиб кирилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли тезкор чоралар кўриш учун Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларига ҳар ой ҳисобот бериши топширилди. Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ускуна ва технологиялар учун импорт шартномаларининг нархлари, тендер ҳужжатлари, шунингдек, «фойдаланишга тайёр» шартлари асосида тузиладиган инвестиция лойиҳаларининг асослилигини танқидий таҳлил қилиш топширилди.

    20.04.2017, 10:48   Изоҳ (0)   4888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳукумати таркибидаги сўнгги ўзгаришлар

    20.04.2017, 10:16

    Жомбой туманида жорий йилнинг дастлабки уч ойида 58 та жиноят содир этилган

    20.04.2017, 09:45

    Қашқадарёда ғалла майдонларига ишлов беришда авиация хизматидан фойдаланилмоқда

    20.04.2017, 09:39

    Бухорода янги меҳмонхона биноси ишга тушди

    20.04.2017, 09:17

    Ўзбекистонда март—апрель ойларида янги рақамли телеузаткичлар ишга туширилди

    20.04.2017, 09:04

    Ўзбекистонда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди

    20.04.2017, 08:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда уч нафар мухолифатчи мер ҳибсга олинди

    Дунё | 6 июл, 20:00

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.