Халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан туманда олиб борилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси томонидан Жомбой тумани ички ишлар бўлимининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолияти ўрганилганда жорий йилнинг дастлабки уч ойида туманда 58 жиноят содир этилгани аниқланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 2 тага кам. Лекин фирибгарлик, гиёҳвандлик, одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноятлар сони ошган. Туман бўйича 18 маҳаллада жиноят қайд этилган. 38 нафар шахс маъмурий назорат остига олинган.
Ўрганиш давомида айрим профилактика инспекторларининг малакасизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича масъул давлат ва нодавлат идоралари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилмагани кузатилди.
Сессияда қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари ва масъул ходимларининг ахборотлари эшитилди. Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан фикр алмашилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)