Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Реал» — «Бавария»дан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугун ҳакам биздан ҳам ёмонроқ ҳаракат қилди. Мен тушунаман, бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бироқ шунча кўп хато бўлиши қийин нарса.«Реал» ва «Бавария» ўртасидаги такрорий ўйин видеотакрорлар нечоғли муҳим эканини яна бир бор кўрсатиб берди ва бу фикрга Анчелотти ҳам қўшилди.Мануэль Нойер ҳам, умуман бошқа футболчилар ҳам яхши ўйнади. Мадридда 10 киши бўла туриб зафар қучиш мушкул иш. «Реал» йўлида давом этадиган бўлди. Бунда мен Зиданга фақат яхши тилаклар билдириб қоламан.
Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи
«Реал» ҳакамга босим ўтказган деб ўйламайман. Бугун ҳакамлар шунчаки адашишди. Илгари видеотакрорлар тарафдори эмасдим. Бироқ ҳозир бу жуда кераклиги ойдинлашди. Ярим финалчи номини бундай аниқлаш керак эмас.Мураббийлик соҳасидаги дастлабки қадамларида Карло Анчелоттига суянган Зинедин Зидан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин қуйидагича фикр билдирди.Мен ўйиндан кейин Зидан билан гаплашдим. У ҳакамлик ёмон бўлди деган фикрга қўшилди. Умид қиламанки, янги технологиялар яқин орада ҳакамларга ёрдам беришни бошлайди.
Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи
Бугунги куннинг асосий одами бу Криштиану, Виктор Кашшаи эмас. Роналду 3 та гол урди ва илиқ сўзларга муносиб. Бизга буюк ва энг мураккаб жамоа рақиб бўлганди, шунга қарамай ўйин якунига қадар ўзимизга бўлган ишончни сўндириб қўймадик.Шунингдек, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳам ўзини намоён эта олди. Ўйлайманки, икки ўйин хулосасига кўра «Реал» навбатдаги босқич учун ҳақли эди.
«Ювентус» энг хавфли рақиб? Туринликлар ажойиб футбол намойиш этмоқда. Ва ўзи умуман кучсиз рақиб қолмади. Келинг, яхшиси қуръани кута қоламиз.
Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)