Ўзбекистонда 2016 йилда 1,7 миллион тонна узум ҳосили олинган бўлса, 2017 йилда 1,9 миллион тонна узум етиштириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ўзвиносаноатхолдинг» холдинг компаниясининг бошқарма бошлиғи ўринбосари Адиба Аҳмаджонованинг маълум қилишича, 2014 йилда 2 минг гектар токзор ташкил қилинган бўлса, бугунги кунда ушбу майдонлар 2 баравар ортди. Жорий йилда яна 1 минг 400 гектарда токзор барпо этилади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда етиштирилаётган узум ҳажми киши бошига 32 килограммдан тўғри келади.
Ўзбекистон узуми ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар 24 давлатга экспорт қилинмоқда, 2016 йилда 72 минг тонна майиз ташқи бозорга чиқарилди.
Қўшработ, Хатирчи туманларида майизбоп узум мўл етиштирилмоқда, 2017 йилда мазкур туманларда хўраки узумни қуритиш ва қадоқлаб, экспорт қилишга ихтисослашган корхоналар барпо этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)