Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари билан учрашув чоғида аёллар бутунлай қора рангдаги либосларга бурканишини тақиқлайдиган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда, президент матбуот хизматига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Унинг фикрича, диний «саводсизлик» туфайли Қозоғистонда борган сари кўпроқ қизлар анъаналарга зид тарзда қора либослар киймоқда, йигитлар эса соқол қўймоқда.
«Бу нарсани қонунчилик даражасида тақиқлаш масаласини кўриб чиқиш зарур. Қозоқлар қора либосларни мотам пайтида кияди», — таъкидлади президент.
Изоҳ (0)