19 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Икки кунда олти ўзгариш: Тошкент туманлари ҳокимлари нега алмаштирилмоқда? Туман ҳокимларининг оммавий алмаштирилиши сабаблари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилгани йўқ.
2. Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот Идлибда зарин қўлланилганини маълум қилди. Кимёвий ҳужум оқибатида Хон-Шайхунда 90 га яқин одам ҳалок бўлган эди.
3. Тошкентда гаражларни бузиш ишлари бошланди. Шаҳар ҳокимининг гаражларни бузиш бўйича қарори лойиҳаси ҳали муҳокамада.
4. Шимолий Корея АҚШга зарба беришни акс эттирувчи видеони намойиш қилди. Намойишдан олдин бўлиб ўтган парадда янги қитъалараро баллистик ракетаси намойиш этилганлиги тахмин қилинмоқда.
5. Самарқандда «бензин ташувчи» енгил автомобиль ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)