Москвада Внуково посёлкаси ҳудудидаги Боровский шоссесида ўндан ортиқ автомобиль тўқнашди, жабрланганлар бор. Бу ҳақда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Внуково посёлкаси ҳудудидаги Боровский шоссесида ўнтадан 15 тагача автомобиль тўқнашиб кетди. Давлат автомобиль назорати ходимлари ҳодиса жойида ишламоқда, тўрт кишининг жабрланганлиги ҳақида маълумот бор», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Москва вилоятидаги Носовихинский шоссесида 15 та автомобиль иштирокидаги еттита йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлиги маълум қилинмоқда.
Авариялар оқибатида жабрланган икки киши шифохонага мурожаат қилган. Йўл-транспорт ҳодисалари сабаблари аниқланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)