Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши таркибини тасдиқлади, деб ёзади UzDaily.
Ўзбекистон раҳбари фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига Маъруф Усмонов тайинланган.
Дилшод Орипов ва Караматжон Давлетов, Президент фармонига мувофиқ, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосарлари этиб тайинланган.
Шуҳрат Аббосов, Шерзод Абдуқодиров, Жасуриддин Абдусатторов, Музаффар Аҳмедов, Толиб Бойзоқов, Раҳматулла Ғуломов, Санжар Дўсмонов, Ихтиёр Матмуродов, Одил Нормаҳматов, Сарвар Солиев ва Мирвосит Усмонов Кенгашнинг доимий аъзолари этиб тайинланди.
Салом Самадов, Жамила Ниёзова, Убайдулла Мингбоев, Омонбой Оқйўлов, Исломжон Эргашхўжаев, Акромхон Бобохонов ва Ҳамдам Қаршиев Кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи аъзолигига тайинланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)