Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев Тошкент вилояти, Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.
Туробжон Жўраев 2004—2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2004—2008 йилларда Халқ таълими вазири, 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими, 2011-2013 йилларда эса Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган.
Туман ҳокими лавозимига тайинлангунга қадар у «Ўз-Тонг Хонг» қўшма корхонаси Тошкент ваколатхонаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бекобод туманининг собиқ ҳокими Рустамжон Холматов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)