Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «Зил» юк машинаси ва Matiz иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Matiz автомашинаси тумандаги МАКРО савдо маркази яқинидаги светофорда пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаган. Орқадан катта тезликда келаётган «Зил» ҳайдовчиси ўз вақтида тормозни босишга улгурмаган ва машинани бурган. Ушбу ҳаракат ғишт олиб кетаётган юк машинасининг ағдарилиб кетишига сабаб бўлган.
ЙТҲ тафсилотлари ҳақида гувоҳлар Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида ҳикоя қилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)