Буюк Британия Адлия вазирлиги жиноятчилар томонидан учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида тақиқланган буюмларни қамоқхоналарга етказишнинг олдини олиш учун махсус бўлинма ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумат сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Отряд полициячилар, шунингдек, жазони ўташ муассасаларида хизмат қилувчилар томонидан шакллантирилади. Улар контрабандачилар шахсини аниқлаш учун озодликдан маҳрум этиш муассасалари ҳудудларида аниқланган дронларни тадқиқ этиши тахмин қилинмоқда.
«Биз қамоқхоналаримизга етказилаётган наркотиклар ва мобил телефонлар ноқонуний оқимига қарши курашишга тайёрмиз», — дейди Адлия вазири ўринбосари Сем Жиими.
Буюк Британияда учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида ахлоқ тузатиш муассасаларига контрабанда етказиш ҳолатлари кўпайганлиги туфайли махсус бўлинмаларни яратиш ҳақида қарор қабул қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)