Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро Ўзбекистонга ташрифи давомида Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзАнинг қўшимча қилишича, Эро бошлиқ Франция делегацияси вазирлик ва идораларда ҳам учрашувлар ўтказган.
Аввалроқ Жан-Марк Эро Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан ташқари, Франция ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташрифи давомида Абдулла Арипов, Элёр Ғаниев ва Виктор Маҳмудов билан учрашиши режалаштирилгани маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)