Жанубий Корея Марказий сайлов комиссияси 15 апрель, шанба кунидан бошлаб жорий йилнинг 9 майига мўлжалланган муддатдан аввалги мамлакат президентлиги сайлови учун номзодларни расман рўйхатга ола бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
17 апрель куни сайловларни ўтказиш учун сайловолди кампанияси бошланади.
Қайд этилишича, ҳозиргача Марказий сайлов комиссияси икки асосий номзод «Тобуро» демократик партиясидан Мун Чжэ Ин ва марказчи «Халқ партияси»дан Ан Чхол Суни ҳамда яна 10 кишини рўйхатга олди.
Маълумотларга кўра, 10 март куни дастлабки рўйхатга олиш жараёнида 26 кишининг номи қайд этилган эди. Улардан беш нафари ўз номзодини қайтариб олди. Кейинчалик расмий рўйхатга олиш жараёни 260 минг доллар пул тўлашни талаб қилгани боис номзодлар сони янада камайиши мумкин. Агар номзодлар 15 фоиз овоз тўпласа, мазкур маблағ номзодга қайтарилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)