Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида фургон минага тушиб, портлади. «Коммерсантъ» хабарига кўра, портлаш оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган.
AFP ахборотига кўра, портлаш йўловчилар чекка Нава туманидан вилоят маркази — Лашкаргоҳга кетаётган вақтда юз берган.
«Фургон бортида бўлганларнинг бари ҳалок бўлган», — дейди ҳукумат вакили Умар Жвак. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.
Ҳелманд полицияси раҳбари юз берган ҳодисада «Толибон» ҳаракати вакилларини айблади. Унинг фикрича, йўл ундан тез-тез фойдаланиб турадиган Афғонистон хавфсизлик кучларига зарар етказиш мақсадида миналаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)