Тошкентда фаолиятини бошлаган Халқаро пресс-клубнинг илк йиғилиши 14 апрель, жума куни ўтказилди. Йиғилиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг замонавий босқичи ва унинг долзарб масалалари мавзусида бўлиб ўтди. Тадбир давомида Абдулазиз Комиловнинг Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов ҳақида берган расмий маълумотига қўшимча қилиб, пресс-клуб раҳбари сиёсатшунос Шерзод Қудратхўжаев юз берган терактга нисбатан муносабат билдирди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб «Дарё»га маълум қилди.
Терроризм миллат танламайди, бу барчанинг муаммоси ва уни бутун дунё билан ҳамжиҳатликда ҳал қилиш керак. Асосийси ёшлар онгида ғоявий ахборот хуружларига қарши қатъийликни тарбиялашдир. Медиа саводхонлик ва медиа таълимга алоҳида эътибор қаратиш керак.Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раҳбари
Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов бўйича расмий маълумот берди
Изоҳ (0)