Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан жорий йилнинг январь ойида эълон қилинган Европа ва АҚШ олий ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил учун грант доирасидаги саралаш танлови якуний босқичга келиб қолди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Саралаш имтиҳонлари бир неча босқичда амалга оширилиб, чет тилидан махсус тест, танланган мутахассислик бўйича тест ва суҳбат, мутахассислар билан суҳбат, IELTS тестларидан иборат бўлди.
Таълим гранти учун саралаш танловида Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 300 га яқин битирувчилари иштирок этди. Улардан 25 нафари танловнинг охирги босқичига ўтиб, IELTS тестларида иштирок этди. Ҳозирда ғолиблар сони ва рўйхатини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ғолиблар танлов давомида ўтказилган барча тест ва имтиҳонларда эгалланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида танланади. Энг кўп балл тўплаган номзодлар Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларида магистрлик йўналишида таҳсил олиш имконига эга бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)