Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали билан учрашди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Учрашувда турли йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тошкент ва Душанбе ўртасида мунтазам авиарейсларнинг йўлга қўйилгани, пойтахтда ўзбек саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар машинасозлик, енгил саноат, маиший ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар очиш масаласини ҳам кўриб чиқди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)