Тошкент шаҳри чорраҳаларига ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 7—13 апрель кунлари оралиғида 8 559 та қоидабузарлик аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, мазкур қоидабузарликларнинг 4 217 тасини светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 4 342 тасини эса тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари ташкил этади.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳафта давомида 7 969 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар бўйича тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маълумот учун, бундан аввалги ҳафтада Тошкентнинг камераси бор чорраҳаларида 6,3 мингта қоидабузарлик қайд этилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)