Тошкент шаҳрида 2017 йилнинг дастлабки уч ойи давомида содир этилган жиноятларнинг 90 фоизга яқини (2 319 таси) фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 13 апрель, пайшанба куни ташкил этилган брифингда маълум қилинди.
Хабар беришларича, апрель ойи бошидан бери 40 та жиноят, хусусан, 7—13 апрель кунлари 23 та жиноят фош этилган.
Сўнгги бир ҳафта давомида фош этилган жиноятларнинг 15 тасини ўғрилик, 7 тасини фирибгарлик, биттасини эса талончилик жиноятлари ташкил этади.
Шунингдек, уч ой давомида 510 нафар, ой бошидан бери 74 нафар ва ҳафта давомида 40 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)