Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги хонадонларнинг бирида электр симларидаги қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 24 квадрат метр майдонда том қисми ва уй жиҳозлари ёнган. Оловни ўчириш вақтида тутунга тўлган хонадан уй эгасининг 2014 ва 2016 йилларда туғилган икки невараси эвакуация қилинган.
«Кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай, уй эгасининг неваралари ёнган маҳсулотлардан заҳарланиш оқибатида касалхонага етмай вафот этди», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)