13 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эро 14 апрель куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф доирасида Вазирлар Маҳкамасида, ТИВда ва бошқа даражаларда учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
2. Ўзбекистонлик 29 ёшли тадбиркор Дилмурод Асқаров Forbes рўйхатига киритилди. Асқаров АҚШда фаолият олиб боради.
3. GM Uzbekistan дилерлик корхоналари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқини чеклаш ҳолатларига барҳам беради. «Бу борадаги мавжуд муаммолардан бири, пластик карта орқали тўловни амалга ошириш масаласининг шаффоф кўрсатилмаганлигидир».
4. Орол денгизининг қуриган тубида «Германия» ва «Япония» номли кемалар пайдо бўлади. Буларнинг бари Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш учун!
5. Тошкентда катта миқдордаги хорижий валютани ўзлаштирган банк ходимлари жазога тортилди. Улар 481 минг долларни ўзлаштирганликда айбланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)